Орамизда кўпчилик, агар ҳордиқ саунадаги қайноққина муолажалар билан бойитилмаган бўлса, ўзини дам олган, деб ҳисобламайди. Барчага маълумки, саунада модда алмашинуви фаоллашади, бутун аъзои баданда соғломлашув жараёнлари кечади. Катта очилган тери тешикчалари орқали туз ва ортиқча сув чиқариб юборилади.
«Archazor» тоғ курорти отель сауналарида ҳаммом муолажаларидан ҳам баҳра олишни таклиф этади.
Бордию Сиз саунадаги ёқимли ва фойдали муолажаларни кенг дўстлар доирасидаги мулоқот билан бирга олиб боришни истасангиз, 20 кишига мўлжалланган катта сауна Сизнинг хизматингизда.
Отель саунаси бекаму-кўст ҳордиқ учун барча зарур қулайликларга эга – эркаклар ва аёллар кийиниш хоналарида ҳар бир мижоз учун алоҳида кийим жавонлари, санузел ва ювиниш хоналари мавжуд.
Яхшигина қизиганингиздан кейин ёпиқ бассейн сувида салқинлаб олиб, сўнгра яна саунадаги иссиқ муолажаларга қайтишингиз мумкин.
![]() |
![]() |
![]() |