Шох-бутоқларда қушлар чуғурлашиб турса, пиёлада хушбўй яхна чой бўлсаю, қўрада иштаҳани қитиқловчи ҳид таратиб, кабоб қизараётган бўлса – мана шундай бир шароитда қариндошлар ва яқинлар билан суҳбат қуриб ўтиришдан ҳам ортиқроқ нарса борми?
“Табиат қўйнига саёҳат” услубида очиқ ҳаводаги ҳордиқдан мазза қилмоқчи бўлсангиз, «Archazor» тоғ курортининг турли ҳудудларида ўрнатилган топчанларни ижарага олишингиз мумкин.
Ўчоқ (қўра) топчан нархига киради. Меҳмонхонада яшайдиганлар учун топчанлар 30%лик чегирма билан берилади.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |