Бассейн – инсон ўзини тўла бўш қўйиши учун энг мақбул жой. Бу ерда Сиз сув муолажаларидан баҳра олишингиз ҳамда оила ёки дўстлар даврасида мазза қилиб қуёшда тобланишингиз мумкин, бу пайтда эса тоғлар ва қарағайзорнинг гўзал манзараси Сизга янада завқ бағишлаб туради.
«Archazor» тоғ курортининг бассейни тоғ манбаларидан олинадиган зилол сув билан тўлдирилади. Ёзнинг жазирама кунида бассейнимиз сувига чўмар экансиз, ҳақиқий лаззат ҳис этасиз.
Бассейннинг ёш болалар учун мўлжалланган махсус бўлинмаси ҳам мавжуд.