+ (99890) 322-22-00
+ (99871) 252-00-26

Бош саҳифа

Ҳаммамиз ҳам дим ва чанг шаҳардан чиқиб, бирон-бир жаннатмонанд масканда пайдо бўлиб қолишни хоҳлаймиз. Шаҳардан ташқарига йўл олсангиз, бор-йўғи икки соатдан кейин Чимён тоғ тизмаларига, «Archazor» номли ажойиб тоғ курортига етиб келасиз. «Archazor» тоғ курорти ҳар жиҳатдан қулай хоналар ва уйдагидек шароитдан-да ортиқроғи демакдир. Курортнинг бутун ҳудуди хушбўй қарағай дарахтлари билан ўралган. Бу Чимён ва Чорвоқ ҳудудидаги ягона қарағайзордир. Маскан ҳарорати Тошкентдагига нисбатан 12 даража салқин. Баланд тоғлардаги сокин ва сершабада қарағайзор тўлақонли ҳордиқ чиқариш ҳамда қувватни тиклаш имконини беради.

Мазкур афсонавий гўша сеҳрини ҳис этиш учун бу ерга ташриф буюриб, ҳаммасини ўз кўзингиз билан кўришингиз, танангизнинг ҳар бир ҳужайраси ила сезишингиз лозим. Серсоя йўлакларда айланиб, қарағай ифорларига тўла танга малҳам ҳаводан кўксингизни тўлдириб нафас олишингиз ва бутун борлиғингизни табиатнинг шифобахш кучига тўйинтиришингиз керак.

Қарағай игналари тўкилган илонизи сўқмоқларда кезишдан чарчасангиз, билингки,     

«Archazor» отелининг бетакрор файзи ва ажойиб сервиси Сизни кутмоқда. 

IMG_3132 teritoriya_0013 -4021

 


Бу ерда Сизнинг маданиятли ҳордиқ чиқаришингиз учун барча зарур шароитлар муҳайё. Ҳар жиҳатдан қулай  ва  ҳамма қулайликлар Сизнинг ихтиёрингизда. Бордию шунчаки очиқ ҳавода дам олмоқчи бўлсангиз, «Archazor» курортининг энг хушманзара жойларига ўрнатилган топчанлар Сизга мунтазир.

Отелимиз ресторани миллий ва Европа таомларини таклиф этади. Ёзги ва қишки бассейнлардаги биллурдек тиниқ сув танангизни тетиклаштиради ва ҳордиқни давом эттиришингиз учун Сизга янги куч бағишлайди.

Бундан ташқари, Сиз «Archazor» отелининг саунасидаги қайноқ муолажалардан роҳат олишингиз ва дўстлар билан бильярд ўйнаб, кечани завқли ўтказишингиз мумкин. 

IMG_2477 12 -330
Новости
29
06

Бизнинг компаниямизнинг сайтга хуш келибсиз. Шу ерда сиз Archazor тоғ курорти тўғрисидаги зарурий маълумотни топасиз.