Home\Компания ҳақида

Компания ҳақида

 

«Archazor» тоғ курорти Сизни компаниямиз сайтида қутлайди!

 

Ҳордиқ – ҳар бир инсон ҳаётидаги энг муҳим омиллардан бири. Сиз тўлақонли дам олишингиз ва кучга тўлишингиз учун биз узоқ вақт давомида ҳамма ишни амалга ошириб келмоқдамиз. «Archazor» тоғ курортини ташкил этар эканмиз, ўз меҳмонларимизга энг аъло ва замонавий ҳордиқ учун ўхшаши йўқ гўшани таклиф этишни ният қилган эдик. Шу мақсадда Чимён тоғ этагидаги хушманзара жой танланди ва ушбу ҳудуддаги ягона қарағайзорда «Archazor» тоғ курорти ташкил қилинди.

Ўз ҳордиғини ёқимли ва унутилмас тарзда ўтказишга муносиб инсонлар – бизнинг азиз меҳмонларимиз.

Асосий вазифамиз – мана шундай имкониятни яратиб бериш ҳамда ўз шароити, атроф муҳити ва хизматларига кўра беқиёс масканни таклиф этишдан иборат. 

«Archazor» тоғ курортининг ўзига хос томони шундаки, шифобахш ҳаво қарағайзор ифори билан қўшилиб, тананинг ҳар бир ҳужайрасига сингиб ўтади ва аъзои баданни табиатнинг шифобахш кучи билан тўйинтиради.

«Archazor» илк дақиқаларданоқ Сизни нимаси билан ҳайрон қолдиради, биласизми? Бу -   атроф манзаранинг гўзаллиги ва табиат қўйнида ёлғиз қолиб, сукунатдан баҳра олиш имконияти.

Бундан ташқари, ҳар бир меҳмонимиз бенуқсон сервис билан ўраб олинишини ва хизмат кўрсатиш, шинам муҳит ва самимий меҳмондўстликдан мамнун бўлишини истаймиз. Биз ҳар бир мижозга алоҳида ёндашишга интиламиз. 

«Archazor» тоғ курорти билан ҳар галги янги учрашув қалбингизда уйғунлик, шинамлик ва барқарорлик ҳиссини қолдириши учун ҳаракат қиламиз.

Бекаму кўст шахсий, оилавий ёхуд корпоратив ҳордиқ қандай бўлиши мумкинлигини фақат бизда тўлиқ ҳис этишингиз мумкин. 


Биз меҳмонларимизни қадрлаймиз ва ҳар доим яхши хизматга еътибор қаратамиз, шунинг учун сизни қизиқтирган масалалар бўйича telefon ёки юзма-юз маслаҳат беришдан мамнун бўламиз
Кириш:
Круглосуточно
Манзилимиз:
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимган ҚФЙ
Бронирование
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Ваше имя:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Телефон:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
E-mail:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Область ввода:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена